Самарқанд вилоят Каттақўрғон туманида навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 01 март куни Каттақўрғон, Нарпай, Пахтачи туманлари ва Каттақўрғон шаҳри аҳолиси учун Каттақўрғон туман Халқ қабулхонаси биносида Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари полковник Р.А.Ашрапов томонидан сайёр қабул ўтказилди.
Асосий эътибор, мурожаат билан келган фуқароларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш ҳамда уларга ҳуқуқий маслаҳатлар беришга қаратилиб, бунинг учун туман ҳокимлиги вакиллари, жамоат бирлашмалари ҳамда туман ИИБ раҳбарияти қатнашишлари таъминланди.
Қабул жараёнида жами 17 нафар фуқаролардан келиб тушган мурожаатларнинг 6 таси имтиёзли уй-жой, моддий ёрдам олиш ва идентификация ID-карталарини олиш, 2 таси алимент пулларини унидириш, 7 таси терговга қадар текшириш ва тергов ҳаракатлари юзасидан.
Мурожаатлардан 5 таси жойида ижобий ҳал қилинди, 2 тасига ҳуқуқий тушунча берилди қолганлари ижрога қаратилди.
Ҳозирги вақтда тасдиқланган режа асосида Самарқанд вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида сайёр қабуллар ўтказилиши давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти