Кегейли туманида навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди
2020 йил 28 октябрь куни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикаси халқ қабулхонаси бошлиғи С.Худайбергенов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши раисининг ўринбосари Ж.Казбеков, Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг ўринбосари адлия катта маслаҳатчиси Д.Елмуратов, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари подполковник М.Рахматуллаев ҳамда тегишли ташкилотлар масъул раҳбарлари ва туман барча сектор раҳбарлари иштирокида Кегейли тумани 11-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида туман аҳолиси ўртасида сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабул давомида, вазир ўринбосари М.Рахматуллаев томонидан 8 нафар фуқароларнинг ижтимоий масалалардаги турли мурожаатлари қабул қилинди.
Жумладан, фуқароларнинг ишга жойлаштириш, маҳалласини газ билан таъминлаш ҳамда томорқа ерларига сув етказиб бериш каби масалалари кўриб чиқилди.
Вазир ўринбосари М.Рахматуллаев томонидан фуқароларнинг 4 та масалалари бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди ҳамда қолган ҳолатлар юзасидан аризалари қабул қилиниб, ижрога қаратилиб, тегишли ташкилотларга кўрсатмалар берилди, ижроси алоҳида назоратга олинди.
Ҳозирда тасдиқланган режа асосида Қорақалпоғистон Республикасининг барча шаҳар ва туманларида сайёр қабуллар ўтказилиши давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти