Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Навоий вилояти Қизилтепа тумани аҳолиси учун сайёр қабул бўлиб ўтди

Навоий вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғи подполковник Ш.Ш. Шарипов раҳбарлигида, 25.02.2021 йил Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қизилтепа тумани Халқ қабулхонаси биносида, туманда яшовчи фуқаролар суриштирув, дастлабки тергов ҳамда Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш масалалари бўйича сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда жами 16 нафар туман ҳудудида яшовчи фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинган бўлиб, 2 таси тергов, 6 таси Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш масаласида бўлган бўлса, 6 таси ижтимоий масалаларга таълуқли бўлди.

Тергов йўналиши бўйича 2 нафар фуқароларнинг мурожаатлари назоратга олиниб, уларга тушунтиришлар берилди. 

Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш масаласида мурожаат қилган 6 нафар фуқарони мурожаати жойида ижобий ҳал қилинди.

Ижтимоий масалалар бўйича мурожаат қилган 6 нафар фуқароларнинг мурожаатлари бўйича, туман марказидан 25 км узоқликда жойлашган “Демас” маҳалласига борилиб, уйма-уй юриш орқали муаммолар ўрганилиб, Қизилтепа тумани ИИБ бошлиғи подполковник А.Қ.Абдураимов, туман хокими ўринбосари Х.Алиев, туман ҳокимининг маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш масалалари бўйича ўринбосари З.Рашидова, туман Электр тармоқлари хизмати бошлиғи в.Шарипов, туман Газ таъминоти бошлиғи А.Актамов, Навоий сув таъминоти МЧЖ Қизилепа туман бўлим бошлиғи Ф.Ғаниевлар билан атрофлича ўрганилиб, маҳалла аҳолисига суюлтирилган газ баллонлари тарқатилиши таъминланди.

Шунингдек, жорий йилнинг март ойи якунига қадар маҳалланинг               500 метр ички йўлини асфальт қопламаси билан қоплаш масаласи, электр таъминотини яхшилаш мақсадида 1 дона қўшимча трансформатор ўрнатилишини таъминлаш, 3 кўчага сув таъминотини яхшилаш учун сув дренажларини ўрнатилишини таъминлаш бўйича туман ҳокимининг қарори чиқарилиб, масъуллар белгиланди.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech