Наманганда шифокор калтакланди.
2020 йил 06 февраль куни соат 10:30 ларда, 22 ёшли А.К, Чуст туманида жойлашган 46-сонли оилавий поликлинкада бўла туриб, жамиятда ўрнатилган юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, поликлиника бўлим мудири лавозимида ишловчи 59 ёшли Х.Л. билан ўзаро гап тортишиб, унинг юз қисмига қўли билан уриб, унинг юз ва бурун қисмига тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан А.Қ.га нисбатан Чуст тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “а” банди (безорилик)билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов харакатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.