Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Навоийда сайёр қабуллар бошланди

Жорий йилнинг 23 октябрь куни Навоий вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи полковник О.А.Хасанов томонидан Навоий шаҳар Халқ қабулхонасида шаҳар аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилди.

Қабул жараёнида жами 13 нафар фуқаролардан мурожаатлар келиб тушган бўлиб, улардан 7 таси жойида қаноатлантирилди, 3 нафар фуқароларга мурожаатлари юзасидан хуқуқий тушунтиришлар берилди, қолган 3 таси ижрога қаратилиб, ижроси назоратга олинди.

Ҳозирда тасдиқланган режа асосида Навоий вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари полковник О.А.Хасанов томонидан вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида сайёр қабуллар ўтказилиши давом этмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech