Самарқанд вилояти Пайариқ туманда сайёр қабул ўтказилган
2021 йилинг 23 январь куни Самарқанд вилоятининг Пайариқ, Иштихон, Қўшработ ва Оқдарё туманлари аҳолиси учун Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари полковник Р.А.Ашрапов раҳбарлигида Пайариқ тумани 28-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабул давомида асосий эътибор, мурожаат билан келган фуқароларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш ва уларга ҳуқуқий маслаҳатлар беришга қаратилиб, бунинг учун туман ҳокимлиги вакиллари, жамоат бирлашмалари ҳамда туман ИИБ раҳбарияти қатнашишлари таъминланди.
Қабул жараёнида жами 13 нафар фуқаролар турли соҳалар бўйича мурожаат қилишди, шундан газ, электр энергияси масаласи бўйича 8 та, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатлари бўйича 5 та мурожаатлар келиб тушган, улардан 4 таси жойида ижобий ҳал қилинди, қолганлари ижрога қаратилди.
Ҳозирги вақтда тасдиқланган режа асосида вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида сайёр қабуллар ўтказилиши давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти