Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Самарқандда ёшлар билан учрашув давом этмоқда

2020 йилнинг 05 март куни Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси терговчиларидан иборат тергов жамоаси бошқарма бошлиғининг  “Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ходимлари томонидан ҳафтанинг ҳар пайшанбани “ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” деб белгилаш ҳақидаги кўрсатмаси асосида Самарқанд вилоятидаги Олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда (ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, вояга етмаганлар ва ёшларни Ватанга муҳаббат, ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш, ўсиб келаётган авлодни терроризм, диний экстремизм, зўравонлик ва шафқатсизлик ғояларидан ҳимоя қилишга қаратилган тизимни ривожлантириш мавзулари доирасида) ўтказиладиган учрашувлар” режасига асосан, Самарқанд шаҳрида жойлашган Самарқанд Давлат Университети талабалари билан профилактик тадбир ўтказилди. Учрашувда терговчилар томонидан ёшлар огоҳликка чақирилди.

Машғулот жараёнида ўқувчиларга содир этилган жиноят мисолида унинг оқибатлари тушунтирилди. Бундан ташқари, учрашув дебат кўранишида ўтказилиб, ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Келгусида Самарқанд вилоятининг бошқа ўқув муассасаларида ҳам шу каби тадбирларни ўтказиш режалаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

 

 

Text to speech