Тергов департаментида фуқароларни навбатдаги online қабули ўтказилди
Жорий йилнинг 19 август куни Тергов департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари Б.О. Жалолов томонидан видеоконфренцалоқа режими орқали Наманган, Навоий ва Сурхондарё вилоятларида яшовчи фуқаролар билан шахсий қабул ўтказилди.
Қабул давомида 3 нафар фуқароларнинг тергов билан боғлиқ бўлган мурожаатлари кўриб чиқилди.
Келиб тушган мурожаатларнинг 1 таси тергов ҳаракатларидан норозилик масаласида, 2 таси етказилган моддий зарарни ундириб бериш масаласини ташкил этди.
Мурожаатларнинг барчаси қабул давомида ижобий ҳал этилди.
Эслатиб ўтамиз, ички ишлар органларининг терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки терговдан норози бўлган фуқаролар вазир ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаковнинг шахсий қабулига кирмоқчи бўлган тақдирда, Тергов департаментининг (71) 231-38-16 рақамли хизмат телефони ёки масъул ходим И.А. Тоировнинг (90)508-66-46 телефон рақамларига мурожаат қилишлари мумкин.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти