Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментида 2023 йил 6 ойи иш якунлари сарҳисоб қилинди
Куни кеча, Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Я.Абдулхаков раислигида Тергов департаменти ва унинг қуйи бўлинмалари шахсий таркиби иштирокида видеоконференцалоқа тизими орқали йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда ходимларнинг хизмат фаолияти давомида эришган ижобий натижалари, тергов кўрсаткичлари, тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар, яратилган шарт-шароитларга тўхталиб ўтилди, шунингдек, ўтган даврда йўл қўйилган камчиликлар, тергов сифати, мурожаатлар билан ишлаш ва бошқа йўналишлар танқидий муҳокама қилинди.
Шунингдек, кун тартибидаги масалалар юзасидан Департамент бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Б.О. Жалолов сўзга чиқиб, хизмат интизомини мустаҳкамлаш ва қонунийликни таъминлаш борасида ҳудудий тергов бошқармалари бошлиқларига кўрсатмалар берилди.
Йиғилиш якунида Вазир ўринбосари томонидан йўл қўйилган камчиликларни олдини олиш ҳамда тергов сифатини ошириш юзасидан ҳудудий тергов бошқармалари бошлиқларига топшириқлар берилиб, амалга оширилиши лозим бўлган қатор вазифалар белгилаб олинди.
Муаллиф: Тергов департаменти Кадрлар булинмаси
МТБ инспектори майор Г.К. Набиев
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти