Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Пойтахтимизда уюшган жиноятчилик, терроризм, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорларининг ноқонуний айланишига қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Латвия қўшма комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди

28-ноябрь куни уюшган жиноятчилик, терроризм, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Латвия қўшма комиссиясининг мажлисида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Латвия Республикаси ИИВ ва Давлат полициясининг ихтисослаштирилган бўлинмалари ҳамда икки мамлакат божхона хизматлари вакиллари иштирок этди.

Йиғилиш чоғида давлатлараро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди, икки мамлакат ҳуқуқ-тартибот идораларининг гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланишига қарши курашиш борасидаги ҳамкорликдаги фаолияти ҳолати баҳоланди, бу борадаги ишларни янада ривожлантириш истиқболлари белгилаб олинди.

Иштирокчилар ички ишлар вазирлигининг гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний тарқалишига қарши курашувчи бўлинмалари ва икки республика божхона хизматлари ўртасидаги амалий ҳамкорлик муҳимлигини таъкидладилар. Бу борада истиқболли келишувларга эришилиб, икки ташкилот ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилишига эришилди.

ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech