Тўрткўл туманида навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди
2020 йил 11 ноябрь куни, Тўрткўл тумани “Болалар-ўсмирлар спорт мактаби” биносида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикаси халқ қабулхонаси бошлиғи С.Худайбергенов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши раисининг ўринбосари Ж.Казбеков, Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг ўринбосари адлия катта маслаҳатчиси Д.Елмуратов, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари подполковник М.Рахматуллаев ҳамда тегишли ташкилотлар масъул раҳбарлари ва туман барча сектор раҳбарлари иштирокида Тўрткўл тумани аҳолиси ўртасида сайёр қабул ўтказилди. Шунингдек, тадбир жараёнида тумандаги Ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Сайёр қабул давомида, вазир ўринбосари М.Рахматуллаев томонидан 8 нафар фуқароларнинг турли масалалардаги мурожаатлари қабул қилинди.
Жумладан, фуқароларнинг “Ички ишлар органларига ёзган аризалари бўйича қонуний қарор қабул қилинишини назоратга олиш ҳамда Ички ишлар органлари ходимлари томонидан қабул қилинган қарорлардан норозилик”каби масалалар кўриб чиқилди.
Вазир ўринбосари М.Рахматуллаев томонидан 6 нафар фуқароларнинг мурожаатлари бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 1 нафар фуқаронинг мурожаати жойида ижобий ҳал қилинди ҳамда 1 нафар фуқаронинг аризаси қабул қилиниб, ижроси назоратга олинди.
Маълумот ўрнида, тасдиқланган режа асосида Қорақалпоғистон Республикасининг барча шаҳар ва туманларида сайёр қабуллар ўтказилиши давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти