Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Фарғона вилояти ИИБ томонидан ОАВ ходимлари учун матбуот анжумани ташкил этилди.

“Очиқ ва шаффоф ҳамкорликдамиз” мавзусидаги матбуот анжуманида Фарғона вилоятида фаолият кўрсатувчи барча ОАВ вакиллари, республика ОАВларнинг вилоятдаги муҳбирлари, блогерлар ҳамда ҳокимлик, корхона-ташкилотлар ахборот хизматлари раҳбарлари иштирок этдилар. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот марказининг расмий сайтида маълум қилинган.

Матбуот анжуманини вилоят ИИБ бошлиғи, полковник Ташходжаев Дониёр Бахтиярович кириш сўзи билан очиб, бугунги кунда журналист ва блогерлар юртимиз ҳаётида рўй бераётган воқеа-ҳодисаларни тезкор ёритиш билан бирга, жамиятнинг турли соҳаларида кўзга ташланаётган долзарб муаммоларга дадил ва очиқ муносабат билдираётганини таъкидлади.

Иштирокчилар томонидан, содир бўлган воқеа ҳодисалар, янгиликлар юзасидан тезкор маълумотлар олиш тартиби, вилоятдаги  жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг бугунги ҳолати, 2020 йилда амалга оширилиши режалаштирилган ислоҳотлар бўйича қизғин ва самимий савол-жавоб тариқасида фикрлар алмашилди.

Анжуманда соҳавий хизмат раҳбарларининг ҳам иштироки, ҳар бир масала юзасидан батафсил ахборот алмашиш учун айни муддао бўлди. 

 Шунингдек, тадбирда Фарғона вилояти ИИБнинг янги кўринишдаги "fviib.uz" интернет сайти тақдимоти ҳам бўлиб ўтди. Мазкур  сайт орқали бевосита ҳар қандай мурожаатни тўғридан-тўғри ИИБ раҳбариятига етказиш имконияти мавжуд. Қолаверса, “Telegramm”, “Faсebook”, “Instagram”даги саҳифаларидан ҳам ўзбек ва рус тилларидаги расмий маълумотларни олиш мумкин. Бу эса, фойдаланувчиларга қўл келади. ИИО фаолиятига оид очиқ маълумотларни матбуотда бевосита ёритиб борилишида журналистларнинг ИИБ Ахборот хизмати билан ҳамкорлигининг муҳим жиҳатлари, афзалликлари ҳам тушунтириб берилди.

Бошқарма бошлиғи, ички ишлар органлари ходимлари томонидан амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни аҳолига етказиш, адашган инсонларни тўғри йўлга солиш, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги ва маданиятини ошириш, ҳамюртларимизнинг тўғри ва холис ахборот манбаи билан таъминлашда журналистларнинг ёрдами катта эканини қайд этиб,  келгусида  барча оммавий ахборот воситалари билан очиқ ва шаффоф ҳамкорлик ўрнатилишини эътироф этди.

 Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech