Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикаси халқ қабулхонаси биносида фуқаролар учун навбатдаги қабули ўтказилди

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари - Тергов бошқармаси бошлиғи томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, фуқароларнинг соҳага оид муаммоларига ижобий ечим топиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикаси Халқ қабулхонаси биносида фуқаролар учун навбатдаги қабул ўтказилди.

Қабул давомида асосий эътибор, мурожаат билан келган фуқароларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш ҳамда уларга ҳуқуқий маслаҳатлар беришга қаратилди, бунинг учун масъул ходимлар иштироки таъминланди. Қабул жараёнида 15 нафардан ортиқ фуқароларнинг суд-ҳуқуқ масалалари бўйича мурожаатлари қабул қилиниб, уларнинг асосий қисми жойида ижобий ҳал этилди. Айрим мурожаатларни ўрганиш ва вақт талаб этиши инобатга олиниб, мутасадди идораларга тегишли топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди ва мурожаат эгаларига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Тергов департаменти

Text to speech