![](https://tergov.uz/assets/public/images/avatar.jpg)
Вазир ўринбосари полковник Рамазон Ашропов Жиззах вилоятида аҳолини муаммоларини ўрганди.
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 4-7 февраль кунлари Республика ишчи гуруҳи томонидан Жиззах вилоятида оммавий сайёр қабуллар ўтказилди.
Давлатимиз раҳбарининг топшириқларига асосан, Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Р.Ашропов томонидан Жиззах вилоятида аҳоли муаммолари ўрганилиб, ушбу йўналишда олиб борилаётган ишлар ҳолати кўриб чиқилиб, амалий ёрдам кўрсатилди.
Мазкур оммавий сайёр қабулларда Вазир ўринбосари Р.Ашропов билан биргаликда Олий суд, Бош прокуратура, бошқа вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳамда Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи генерал-майор Ғ.Қодиров ҳам иштирок этиб, фуқаролар билан юзма-юз мулоқот қилишди.
Оммавий сайёр қабул дастлаб Жиззах шаҳрида, сўнг Дўстлик, Ғаллаорол ва Зомин туманларида ташкил этилиб, ушбу ҳудудларга яқин туманларда яшовчи жисмоний ва юридик шахслар ҳамда уларнинг вакиллари билан мулоқот қилинди.
Қабул давомида, фуқароларнинг муаммолари эшитилиб, жойни ўзида ижобий ҳал этилди, айрим фуқароларнинг қўшимча текшириш талаб этиладиган мурожаатлари ижрога қаратилиб, масъулларга топшириқлар берилди ва қонуний ҳал этилиши назоратга олинди.
Қабуллар бошқа вилоятларда ҳам давом этмоқда.
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти