Вазир ўринбосари полковник Р.Ашропов 2025 йилга мўлжалланган Давлат дастури лойиҳасини халқаро ҳамжамият ўртасида ўтказилган жамоатчилик муҳокамасида иштирок этди.
Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Рамазон Ашропов Тошкент шаҳридаги Hyatt Regency меҳмонхонасида ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили”да амалга ошириш бўйича Давлат дастури ва уни тасдиқлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси бўйича очиқ руҳда ўтказилган жамоатчилик муҳокамасида иштирок этди.
Тадбирда республика вазирлик ва идоралар масъуллари, Ўзбекистондаги хорижий мамлакатлар дипломатик ваколатхоналари ҳамда халқаро ташкилотлар, илмий ва тадқиқот марказлари, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар.
Вазир ўринбосари Р.Ашропов Ички ишлар вазирлиги томонидан 2025 йилда Давлат дастури доирасида ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва амалий чора-тадбирлар тўғрисида маълумот берди.
Унда, ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш ҳамда жиноятчиликка қарши курашишда фойдаланиладиган илмий-техник усул ва воситаларни модернизация қилиш учун дактилоскопик ахборотларга ишлов бериш бўйича қонуний асосларни яратилишини алоҳида қайд этди.
Шунингдек, Давлат дастури лойиҳасида тергов фаолияти устидан назоратни электрон шаклда олиб бориш имконини берувчи рақамлаштирилган тизим яратилиши, автомобиль йўлларида транспорт воситаларини эркин ва хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида интеллектуал транспорт тизимларини ўрнатиш ва ягона рақамли бошқарув тартиби жорий этилиши каби бошқа мақсадли чора-тадбирлар назарда тутилаётганлигини маълум қилди.
Йиғилиш юқори савияда ташкил этилди.
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти