Вазир ўринбосари полковник Р.Ашропов Сурхондарё вилоятининг чекка ҳудудида жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишларни ўрганиб, терговчиларга яратилган шароитлар билан танишди
Вазир ўринбосари Р.Ашропов Сурхондарё вилоятида ўрганишлари давомида Сариосиё туманидаги “Эҳтиром” МФЙда сектор раҳбарлари билан биргаликда “маҳалла еттилиги” билан учрашди, “ижтимоий профилактика” тизими доирасида криминоген вазиятни яхшилаш борасидаги ишларни ўрганиб, ҳисоботини эшитди.
Шунингдек, тумандаги “Фарход” мурувват аёллар интернат уйида бўлиб, яратилган шароитлар билан танишди, у ерда истиқомат қилиб келаётган ногиронлиги бўлган аёллар билан учрашув ўтказди, улар билан самимий мулоқот қилди, учрашув давомида эсдалик совғалари топширилди.
Бундан ташқари, чегара ҳудудда жойлашган Узун тумани ИИБда бўлиб, терговчилар билан суҳбатлашди, уларга яратилган шароитлар билан танишди, ички ишлар бўлимида ташкил этилган “сўровхона” фаолиятини ўрганди, шунингдек, тергов ходимларини моддий-техника таъминотини яхшилаш юзасидан тегишли чораларни белгилади.
Ўзбекистон Республикси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти