Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Вазир ўринбосари полковник Р.Ашропов Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси фаолияти билан танишди

Вазир ўринбосари полковник Р.Ашропов Бош прокурор ўринбосари, Академия бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи С.Самадов ва Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси бошлиғининг биринчи ўринбосари Е.Коленколар билан биргаликда ички ишлар органлари тергов бўлинмалари ходимларини билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш, жиноятларни тергов қилиш методикаси ва тактикасини самарали белгилаш ҳамда ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш борасидаги ишларни ўрганиш мақсадида Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясига ташриф буюрди.

Академияда терговчиларга яратилган шароитларни ўрганиб, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини самарали муҳофаза қилишда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг касбий малакаси ва салоҳияти даражаси муҳим ўрин тутиши алоҳида таъкидланди.

Ташриф давомида, Академияда ўқув машғулоти ўтказаётган Халқаро одил судловни ривожлантириш ташкилотининг жиноий судлов бўйича директори Mark Carroll билан учрашиб, ўзаро фикр алмашилди.

Шунингдек, ўрганиш давомида тергов сифатини оширишга қаратилган таклифлар ва илгари сурилган лойиҳалар бўйича ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти ва Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ўртасида ҳамкорликда бажариладиган қатор масалалар юзасидан ўзаро келишувга эришилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech