Наманган вилояти Мингбулоқ туманда сайёр қабул ўтказилган
2021 йил 23 январь куни Наманган вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Т.М.Мустафаев раҳбарлигида, Тергов бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари подполковник Э.Я.Убайдуллаев, терговчи катта лейтенант А.Х.Нуриллаев ва Мингбулоқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинма бошлиғи майор Х.З.Камаловлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мингбулоқ туман Халқ қабулхонасида Мингбулоқ туманида яшовчи фуқаролар билан терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов ва паспорт (биометрик паспорт бериш, пропискага қўйиш ва пропискадан чиқариш, фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини бериш) масалалари бўйича сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабулда 8 нафар фуқаролар қабул қилинди.
Улар томонидан:-
-2 нафари Мингбулоқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан қўзғатилган жиноят иши бўйича турмуш ўртоқларига нисбатан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилганлиги, ва шу сабабли турмуш ўртоқлари билан учрашишда амалий ёрдам бериш масаласида;
-1 нафари яшаш хонадонини том қисмини ёпишда;
-1 нафари шифохонада ишлашлигини, иш ставкасини ошириб беришда амалий ёрдам бериш масаласида;
-2 нафари ёзган аризалари юзасидан Мингбулоқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан қўзғатилган жиноят иши бўйича, етказилган моддий зарарларни ундириш масаласида амалий ёрдам бериш масаласида;
-1 нафари муқаддам яшаш хонадонидан телевизор ўғирлаб кетилганлиги юзасидан Мингбулоқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан қўзғатилган жиноят иши бўйича жиноятни содир этган шахс аниқланганлигини билдириб, телевизорини қайтариб олишда ёрдам бериш масаласида,
-1 нафари Мингбулоқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан тергов қилинган жиноят иши бўйича, айбдор шахсларнинг оила аъзолари зарарни бир қисмини бериб барчасини олганлиги ҳақида тилхат ёзиб беришни сўраб безовта қилаётганлигини билдириб, безовта қилмасликда амалий ёрдам бериш масаласида,
Мурожаатларнинг 5 таси жойида ҳал этилиб қаноатлантирилди, 2 таси тегишлилиги бўйича бошқа идораларга юборилди ва 1 таси бўйича тегишли тушунтиришлар берилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти