Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Тўрақўрғон туманида “Damas” русумли автомашина ёниб кетганлиги акс этган видеолавҳа юзасидан расмий маълумот

Бугун, яъни 11 январь куни соат 07:50 да, Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани Кумидон МФЙ да жойлашган “Афсона-4” номли автомобилларга метан газ ёқилғи қуйиш шаҳобчасида навбатда турган фуқаро Баркамол А., га тегишли бўлган “Damas” русумли автоуловнинг автосалонида электр симларининг қисқа туташуви сабабли ёнғин келиб чиққан. Ёнғин натижасида, автоуловнинг автосалонида бўлган фуқаро Баркамол А., га тегишли ҳайдовчилик гувохномаси ва бошқа ҳужжатларга шикаст етканлиги аниқланган.

Жароҳат олган ва вафот этганлар йўқ.

Шунингдек, ушбу “Damas” русумли автоуловнинг атрофида навбатда турган бошқа автомашиналарга шикаст етмаган.

Ҳозирда ҳодиса содир бўлган жойга Тўрақўрон тумани ИИО ФМБ тергов-тезкор гуруҳи чиққан бўлиб, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тергов ҳаракати олиб борилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech