Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Самарқандда ёшлар билан учрашув

2020 йилнинг 21 февраль куни Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари подполковник Д.М.Қурбонов терговчиларидан иборат тергов жамоаси бошқармаси бошлиғининг  “Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ходимлари томонидан ҳафтанинг ҳар пайшанба “ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” кўрсатмаси асосида Самарқанд вилоятидаги Олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда (ҳуқуқбузарликдарнинг олдини олиш, вояга етмаганлар ва ёшларни Ватанга муҳаббат, ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш, ўсиб келаётган авлодни терроризм, диний экстремизм, зўравонлик ва шафқатсизлик ғояларидан ҳимоя қилишга қаратилган тизимни ривожлантириш мавзулари доирасида) ўтказиладиган учрашувлар" режасига асосан, Самарқанд шаҳрида жойлашган Сиёб тиббиёт коллежи 3-босқич ўқувчилари билан дарс машғулоти ўтказди.

Машғулот жараёнида содир этилган жиноят мисолида ўқувчиларга уларнинг оқибатлари тушунтирилди. Бундан ташқари, учрашув дебат кўранишида ўтказилиб, ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Келгусида Самарқанд вилоятининг бошқа ўқув муассасаларида ҳам шу каби тадбирларни ўтказиш режалаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech