Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Самарқандда “Уч авлод учрашуви” тадбири ўтказилди

Жорий йилнинг 29 февраль куни Самарканд вилоят ИИБ хузуридаги Тергов бошкармасида тергов соҳасида узоқ йиллар фидокорона меҳнат қилиб, нафақага чиққан 50 нафар терговчилар билан ҳозирги кунда соҳада хизмат қилиб келаётган барча суриштирувчи ва терговчилар ўртасида “Уч авлод учрашуви” ташкил этилди. Учрашувда нафақадаги ходимлар ёшларга ўзларининг иш фаолияти давомида бошидан ўтказган қийинчиликлар ва қизикарли ҳолатларни сўзлаб бериб, қимматли маслаҳат ва ўгитларини бердилар.

Айникса, 1973 йилда терговчи лавозимида иш фаолиятини бошлаган истеъфодаги полковник К.Бобоқуловнинг бошидан ўтказган кечинмалари ёш ходимларда катта таассурот қолдирди.

Бундан ташқари, аввал Тергов бошқармаси бошлиғи лавозимида узоқ йиллар хизмат қилиб, нафақага чиққан истеъфодаги полковник А.Ю.Атамуродовга анъанага мувофиқ миллий зарчўпон кийдирилиб, нафақага кузатув маросими ўтказилди.

Учрашув якунида барча меҳмонлар вилоят ИИБ ва Тергов бошқармасида ходимлар учун яратилган шароитлар билан танишиб, ўзларининг чуқур таассуротларини билдирдилар. Айни пайтда мазкур учрашув Тергов бошқармаси ва унинг қуйи тизимларидаги лавозимларга энди хизматни бошлаб, жиноятларни тергов қилишга бел боғлаётган ёш ходимлар учун катта ибрат мактаби бўлди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Text to speech