Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Бухородаги сайёр қабул - Тергов бошқармаси бошлиғи Шофиркон туманида.

Жорий йилнинг 11 февраль куни Бухоро вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи подполковник Б.З.Шарипов томонидан Шофиркон тумани 3 сектор штаби биносида туман аҳолиси иштирокида сайёр қабул ўтказилди.

Қабулда 20 нафарга яқин фуқаролар ижтимоий-маиший, соғлиқни сақлаш ва бошқа масалаларда мурожаат қилдилар.

Таъкидлаш лозим, мурожаатларнинг кўпчилиги имтиёзли кредит олиш, тадбиркорликни бошлаш, уй-жой билан таъминлаш масалалари билан боғлиқ бўлди.

Вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи подполковник Б.З.Шарипов ҳар фуқаронинг мурожаати билан атрофлича танишиб, уларга қонуний ечим топиш борасида мутасадди раҳбарларга топшириқлар берди.

Ҳозирда тасдиқланган режа асосида Бухоро вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Б.З.Шарипов томонидан вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида сайёр қабуллар ўтказилиши давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech