Жиззахда сайёр қабул, қабулда Зомин туман аҳолиси.
Тергов департаментининг кўрсатмасига асосан жорий йилнинг 11 март куни Жиззах вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари - Тергов бошқармаси бошлиғи подполковник М.А.Саттаров томонидан Зомин тумани Ёшлар маркази биносида сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабул давомида жами 12 нафар фуқаролар қабул қилиниб, уларнинг мурожаатлари тингланди.
Мурожаатларнинг 7 таси шу жойнинг ўзида қаноатлантирилди ва сайёр қабул давомида 2 нафар фуқароларнинг туманда фаолият юритаётган корхоналардаги бўш иш ўринларига жойлашишлари таъминланди. Қолган мурожаатлар ижрога қаратилиб, тегишли ташкилот мутасаддиларига кўрсатмалар берилди.
Мурожаатларнинг аксарият қисми фуқаролик паспорти масаласида, иш ҳақини ундириш, даволаниш учун моддий ёрдам олиш, кредит расмийлаштириш, ишга жойлаштириш ва олди берди масаласида бўлди.
Шунингдек, шу жойнинг ўзида маҳалла фаоллари ва кенг жамоатчиликни жалб қилган ҳолда жиноятчиликни олдини олиш бўйича тарғибот йиғилиши ўтказилиб, ҳозирги кунда кўп учраётган жиноятларнинг кўриниши ва уларнинг қурбонига айланиб қолмаслик бўйича зарур тушунчалар берилди.
Ҳозирда тасдиқланган режа асосида Жиззах вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник М.А.Саттаров томонидан вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида сайёр қабуллар ўтказилиши давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти