Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Навоий вилояти Хатирчи туманида сайёр қабул.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти раҳбариятининг кўрсатмасига асосан, жорий йилнинг 20 февраль куни Навоий вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи полковник О.А.Хасанов томонидан Хатирчи туманида жойлашган Халқ қабулхонасида туман аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабул давомида туманда яшовчи 10 нафар фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилиб, шундан 5 нафарини мурожаатлари қаноатлантирилди, 3 нафарига тушунтиришлар берилди ва 2 нафар фуқаронинг мурожаатлари вақт талаб қилганлиги сабабли назоратга олинди.
Сайёр қабул давомида фуқароларни одам савдоси ва фирибгарлик қурбонига айланмасликлари учун буклет ва флаерлар тарқатилиши, шунингдек сайёр қабул ОАВ воситаларида ҳам ёритиб берилиши учун тумандаги “Хатирчи ҳаёти” газетаси муҳбирлари ҳам таклиф килинди.
Ҳозирда тасдиқланган режа асосида Навоий вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари полковник О.А.Хасанов томонидан вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида сайёр қабуллар ўтказилиши давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech