Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Сирдарёда сайёр қабул, қабулда Ховос туман аҳолиси.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти раҳбариятининг кўрсатмасига асосан, жорий йилнинг 14 март куни Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи подполковник Ш.Ш.Шарипов томонидан Ховос тумани Ҳалқ қабулхонасида туман аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилди.

Қабул жараёнида жами 9 нафар фуқаро қабул килинди. Келиб тушган мурожаатлардан 6 таси жойида хал қилинди, 3 таси бўйича ариза олиниб, тегишли идораларга юборилиб, ижроси назоратга олинди.

Ҳозирда тасдиқланган режа асосида Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Ш.Ш.Шарипов томонидан вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида сайёр қабуллар ўтказилиши давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

 

 

Text to speech