Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғининг сайёр қабуллари давом этмоқда.
Пойтахтимизинг аҳолисининг мауммолари ва мунозарали саволларини аниқлаш ва уларни ҳал қилиш мақсадида, 2020 йил 10 январь куни Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғи полковник З.Алимов томoнидан, Миробод туманида сайёр қабул ўтказилди.
Қабул давомида полковник З.Алимов 8 нафар фуқарони қабул қилиб, уларни шахсан ўзи тинглаб, мурожаатларнинг аксарияти жойда қаноатлантирилиб, қолган мурожаатлар бўйича туман Тергов бўлими раҳбариятига алохида кўрсатмалар бериб, уларнинг ижросини назоратга олди.
Шунингдек, қабул давомида 4 нафар 16 ёшга тўлган ёшларга Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортлари тантанавий равишда берилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.