Бухорода сайёр қабуллар давом этмоқда.
Тергов департаментининг кўрсатмаси ижроси юзасидан жорий йилнинг 20 февраль куни Пешку тумани Хоркаш МФЙда сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабул давомида жами 20 нафар фуқаролар қабул қилиниб, уларнинг мурожаатлари тингланди.
Мурожаатларнинг 8 таси шу жойнинг ўзида қаноатлантирилди ва қолган мурожаатлар ижрога қаратилиб, тегишли ташкилот мутасаддиларига кўрсатмалар берилди ҳамда зарур ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Мурожаатларни ўрганиш жараёнида уларнинг аксарияти маҳалла ҳудудида жойлашган мактабгача таълим муссасасини қайта реконструкция қилиш, маҳалланинг ички йўлларини қайта таъмирлаш, қишлоқ врачлик пунктини ташкил қилиб, малакали шифокорларни жалб қилиш масаласида эканлиги аниқланди.
Шунингдек, шу жойнинг ўзида маҳалла фаоллари ва кенг жамоатчиликни жалб қилган ҳолда жиноятчиликни олдини олиш бўйича тарғибот йиғилиши ўтказилиб, ҳозирги кунда кўп учраётган жиноятларнинг кўриниши ва уларнинг қурбонига айланиб қолмаслик бўйича тушунчалар берилди. Ундан ташқари, маҳаллада истиқомат қилувчи 4 та кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тариқасида озиқ-овқат маҳсулотлари ва ногиронлик аравачалари тарқатилди.
Ҳозирда тасдиқланган режа асосида Бухоро вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Б.З.Шарипов томонидан вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида сайёр қабуллар ўтказилиши давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти