Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

«Яхши дам - меҳнатга ҳамдам» Тергов бошқармаси ташаббуси

Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ташаббуси билан, бош бошқарма раҳбарлари ва ходимлари «Зангиота» зиёратгоҳига ташриф буюрди.

Жорий йилнинг 9 февраль якшанба куни. Ички ишлар органлари ходимлари ва оила аъзоларининг, маданий ва маърифий дунёқарашларини янада юксалтириш ҳамда дам олиш кунларини мазмунли ўтказиш мақсадида ҳар якшанба кунлари юртимизнинг турли эътиборга сазовор жойларига саёҳат уюштириш вилоят ИИББнинг анъанасига айланган.

ИИББ ходимларининг навбатдаги ташрифи вилоятнинг Зангиота туманида жойлашган «Зангиота» зиёратгоҳи бўлди.

Ташриф давомида ҳамкасбларимиз миллий қадриятимиз рамзи бўлган, ушбу тарихий мажмуа билан яқиндан танишишди. Меъморий ёдгорлик ҳамда Зангиота, Анбар она ҳақидаги ривоятлар-у китоблардан ўқиган-билганлари ҳақида бир-бирлари билан суҳбатлашишди.

– Бугун ушбу мажмуа зиёратчилар билан гавжум. Тинч-осуда юртимизга кўрк бағишлаб турибди. Неча асрлик тарихга гувоҳ бу маскан, ўз файз-у таровати билан зиёратгоҳга узоқ-яқиндан келган юртдошларимиз, хорижлик меҳмонлар, қолаверса, ҳамкасбларимиз қалбига нур, кўнглига ҳузур, хотиржамлиг-у гўзал умидлар ҳадя этмоқда, -дейди катта лейтенант Фозил Халқулов.

Зиёрат якунлангач эҳсон дастурхони ёзилиб, ош тортилди.

«Зангиота» нега «Занги ота» дейилган?

Мажмуанинг бундай номланиши Ойхўжа ибн Тошхўжа исмли шахс номи билан боғлиқ бўлиб, тўқ буғдойранг тусли киши бўлганлиги сабабли одамлар орасида “Занги ота” (яъни “қорачадан келган”) номи билан машҳур бўлган.

Милодий 1258 йил, Тошкент яқинидаги ҳозирги Зангиота қишлоғида вафот этган. Мазкур мажмуа вилоятдаги неча асрлик меъморий ёдгорлик ҳисобланади. Зангиота мақбарасини XIV асрнинг 80-йилларида Амир Темур қурдирган ва XV асрнинг 20-йилларида Мирзо Улуғбек ҳомийлигида қўшимча қурилишлар ҳамда безак ишлари бажарилган.

Зиёратгоҳ мажмуаси Анбар биби мақбараси, дарвозахона, Мадраса, масжид, Хонақоҳ шийпон, минора ва ҳовуздан иборат.

 

Text to speech