ДАВРА СУҲБАТИ
Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Я.А.Абдулхаков томонидан ИИВ Академиясида магистратура тингловчилари билан давра суҳбати ўтказилди.
Жорий йилнинг 25 декабрь куни ИИВ Академиясида полковник Я.Абдулхаков томонидан “Ички ишлар органларининг тергов хизматлари фаолиятини такомиллаштириш: ислоҳотлар, муаммолар ва уларнинг ечимлари” ўқув модули доирасида магистратура тингловчилари учун очиқ мулоқот тарзда давра суҳбати ўтказилди.
Суҳбат давомида Я.Абдулхаков тингловчиларга дастлаб ички ишлар органлари тергов бўлинмаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, шу жумладан, ИИО фаолияти, уларнинг асосий вазифа ва функциялари, соҳада фаолият юритишнинг ўзига хос томонлари, раҳбарларнинг хизматни қай тарзда ташкил этиши, ўз устида доимий равишда ишлаши, ўзининг касбий билим ва кўникмаларини мунтазам ошириб бориши ҳақида, шунингдек, тингловчилар томонидан берилган саволлар асосида маълумотлар берилди.
Давра суҳбати давомида хизматни ташкил этиш, тергов сифати ва бошқа йўналишларга ҳам алоҳида тўхталиб, келгусида эътибор қаратилиши лозим бўлган муҳим вазифалар кўрсатиб ўтилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти