Бухоро вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари полковник Оқил Ҳасанов Шофиркон туманида оғир ижтимоий аҳволдаги ёшлар билан учрашди
Учрашув давомида ёшларининг муаммолар ҳамда таклифлар ўрганилиб, ўзаро мулоқотда улар томонидан кўтарилган мурожаатлар тингланди.
Очиқ мулоқотда, ёшлар томонидан банк имтиёзли кредит маблағлари ажратилиши, тадбиркорлик учун ер майдони ажратишда амалий ёрдам бериш, иш билан таъминлаш, мутахассислиги бўйича ишга жойлаштириш, тадбиркорлик фаолиятини кенгайтиришда имтиёзлардан фойдаланиш ва бошқа ижтимоий муаммолар бўйича мурожаатлар келиб тушди.
Асосий эътибор, мурожаатларнинг жойида ҳал этилишига қаратилиб, қўшимча ўрганиш учун иш юритувига олинган мурожаатлар юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.
Бошқарма бошлиғи ўринбосари шу куни ёшларни кириб келаётган Янги йил байрами билан муборакбод этиб, уларга байрам совғаларини улашди.