Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари - Тергов бошқармаси бошлиғи томонидан Хўжайли туманида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари - Тергов бошқармаси бошлиғи томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, фуқароларнинг соҳа билан боғлиқ муаммоларига ижобий ечим топиш мақсадида Хўжайли тумани Халқ қабулхонаси биносида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабул давомида асосий эътибор, мурожаат билан келган фуқароларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш ҳамда уларга ҳуқуқий маслаҳатлар беришга қаратилди, бунинг учун масъул ходимлар иштироки таъминланди. Қабул жараёнида 15 нафардан ортиқ фуқароларнинг суд-ҳуқуқ масалалари бўйича мурожаатлари қабул қилиниб, уларнинг асосий қисми жойида ижобий ҳал этилди. Айрим мурожаатларни ўрганиш ва вақт талаб этиши инобатга олиниб, мутасадди идораларга тегишли топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди ва мурожаат эгаларига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Text to speech