Зарафшонда вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари, Тергов бошқармаси бошлиғи подполковник Ш.Ш.Шариповнинг навбатдаги сайёр қабул учрашуви бўлиб ўтди
Бугун, 3-сектор штабида ўтказилган қабулда фуқароларнинг 10га яқин мурожаатлари тингланди. Аксарият мурожаатлар тергов ҳаракатлари шунингдек, ишга жойлашиш каби мазмундаги фуқароларнинг ечим талаб муаммоларига бағишланди.
Жумладан, Истиклол МФЙда яшовчи 2002 йилда тугилган фуқаро Мержан Асадбаев чилангарлик бўйича ишга жойлашиш учун мурожаат қилган эди. Шу куннинг ўзида мутахассислиги бўйича шаҳар Мусиқа мактабига чилангарлик иши бўйича йўлланма берилиб муаммоси ижобий ҳал этилди. Бундан ташқари, қабул куни яна 4 кишининг мурожаати ижобий ҳал этилди. 3 тасига масала ечими бўйича ҳуқуқий йўналиш берилди.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, қабулда билдирилган ҳар бир муаммо ортида инсон тақдири ҳамда унинг манфаатлари ётгани алоҳида эътиборга олинди. Шунингдек, қабул давомида ободонлаштириш, имтиёзли кредит олиш каби бир қатор масалаларда ҳам амалий кўмак кўрсатилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти