Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Жиноят натижасида зарар кўрган шахсларнинг ҳуқуқлари тикланиши таъминланади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракциясининг йиғилишида “Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси обдон муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, мамлакатимизда жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу саъй-ҳаракатлар натижасида криминоген вазиятни сезиларли даражада яхшилашга эришилди.

Лекин ҳозирги давр жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш йўналишини янада кучайтириш зарурлигини кўрсатмоқда.

Депутатлар томонидан кўриб чиқилаётган ушбу қонун лойиҳаси билан Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда.

Муҳокамалар давомида депутатлар қонун лойиҳаси юзасидан партия мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, бир қатор таклифлар, фикр-мулоҳазалар билдирди. Лойиҳадаги айрим нормалар юзасидан кўплаб саволлар кўтарилди ва уларга қонун ташаббускорлари томонидан батафсил жавоблар олинди.

Мазкур қонун лойиҳаси билан таклиф этилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар орқали аҳолининг тинч ва осойишта ҳаётини таъминлаш ва мамлакатда криминоген вазиятни сезиларли яхшиланишига эришилади.

Эътиборлиси, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича яраштирув институти таъсир доираси кенгайтирилиши, инсон ҳуқуқларини янада ишончли ҳимоя қилишга имкон бериб, республикада ҳуқуқбузарлик ҳолати пасайтирилишига, асосийси, жиноят натижасида зарар кўрган шахсларнинг ҳуқуқлари тикланиши таъминланишига замин яратилади.

Қизғин бахс-мунозаралардан сўнг, қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қўллаб-қувватланди.

ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ МАЖЛИСИ
ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ

Text to speech