Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Жиззах вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан ташкиллаштирилган «Заковат» интеллектуал ўйинининг шаҳар ва туман босқичи якунига етди

«Хавфсиз ҳаёт учун бирлашайлик!» шиори остида Жиззах вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан ташкиллаштирилган ички ишлар органларига бириктирилган ёшлар ўртасидаги «Заковат» интеллектуал ўйинининг шаҳар ва туман босқичи якунига етди.

Мазкур билимдонлар беллашувларида биринчи, иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаган жамоалар диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланишди.

Шунингдек, биринчи ўринни қўлга киритган жамоалар мусобақанинг вилоят босқичида иштирок этишди.

Қайд этиш жоиз, мазкур тадбир мамлакатимиз раҳбарининг 2019 йил 9 январдаги «Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги ҳамда жорий йил 21 февраль кунги «Ўзбекистон - 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида"ги фармонлари, ИИВнинг тегишли фармойиш ва кўрсатмалари асосида уюштирилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech