Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Жиззах вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан ўқув машғулот ташкил этилди

Жиззах вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан айрим процессуал ҳаракатлар ёки бошқа тадбирларни ички ишлар органларининг маъмурий биноларида амалга ошириш тартиби юзасидан ўқув машғулот ташкил этилди.

Тадбирда вилоят ИИБ соҳавий хизматлари ҳамда онлайн тарзда шаҳар ва туманлар ИИБ бошлиқлари ва ўринбосарлари, шахсий таркиби иштирок этишди.

Тадбирда ИИОга олиб келинган шахслар билан процессуал ҳаракатлар ёки бошқа тадбирларни амалга оширишга оид умумий талаблар, сўровхоналарни ташкил этиш, ундан фойдаланиш ва назорат қилиш борасида ички ишлар органлари масъул ходимларининг вазифалари, терговга қадар текширувни амалга оширишувчи хизматлар ходимларининг сўровхонадан фойдаланиш тартиби, сўров қилинган шахсларни ҳисобга олиш, рўйхатдан ўтказиш ва ҳужжатларни юритиш тартиблари етказилди.

Text to speech