Жиззахда ёшлар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди
Жиззах вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан Бахмал, Ғаллаорол, Янгиобод, Зомин, Дўстлик ва Арнасой туманларидаги ихтисослаштирилган мактаблар ва ўрта умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйинлари ташкил этилди.
“Хавфсиз ҳаёт учун бирлашайлик!” шиори остидаги мазкур билимдонлар беллашувларида биринчи, иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаган жамоалар диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланишди.
Шунингдек, биринчи ўринни қўлга киритганлар мусобақанинг вилоят босқичида иштирок этишади.
Қайд этиш жоиз, мазкур тадбир мамлакатимиз раҳбарининг 2019 йил 9 январдаги "Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги ҳамда жорий йил 21 феврал кунги "Ўзбекистон - 2030" стратегиясини "Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида"ги фармонлари, ИИВнинг тегишли фармойиш ва кўрсатмалари асосида уюштирилди.