Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Жиззахда жиноят ишларини тезкор тамомлаш бўйича “Сурхондарё тажрибаси” жорий этилмоқда

Жиззах вилояти ИИБда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари, полковник М.А. Саттаров раҳбарлигида ўқув семинари ўтказилди.

Семинарда ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят ишларини қисқа муддатларда якунлашга қаратилган “Сурхондарё тажрибаси”ни амалиётга татбиқ этиш масалалари муҳокама қилинди.

Асосий вазифалар этиб қуйидагилар белгиланди:

- Терговга қадар текширувни тўлиқ ва сифатли ўтказиш;

- “Ярашув” ва “айбига иқрорлик тўғрисида келишув” институтларини кенг қўллаш;

- Процессуал муддатларга қатъий риоя этиш ва далилларни холисона баҳолаш.

Мазкур янги тизим жиноят ишларини тезкор ва қонуний тамомлашга, энг муҳими, фуқароларнинг ортиқча оворагарчилиги ҳамда сарф-харажатларининг олдини олишга хизмат қилади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech