Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Жорий йилнинг икки ойи сарҳисоб қилинди

Куни кеча, Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти ва унинг қуйи бўлинмалари шахсий таркиби иштирокида 2022 йилнинг икки ойи ҳамда март ойининг ўн куни мобайнида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар бўйича видеоконференцалоқа тизими орқали йиғилиш бўлиб ўтди.

Вазир ўринбосари Я.Абдулхаков сўз аввалида Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи билан лавозимга тайинланган ходимларни шахсий таркибга таништириб, уларнинг келгуси хизмат фаолиятига муваффақиятлар тилади.

Танқидий руҳда ўтказилган тезкор йиғилишда ҳисобот вақти давомида амалга оширилган ишлар, эришилган ижобий кўрсаткичлар ҳамда тизимда вужудга келган салбий ҳолатларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Йиғилиш давомида Вазир ўринбосари Я.Абдулхаков тергов бўлинмалари ходимлари орасида хизмат интизомини мустаҳкамлаш ва қонунийликни таъминлаш, коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик борасида ҳудудий тергов бошқармалари бошлиқларига тегишли топшириқ ва вазифаларни белгилаб берди.

Кун тартибидаги масалалар муҳокамасидан сўнг, амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олиниб, бунда жойлардаги раҳбар ва масъул ходимлар асосий эътиборни қайси жиҳатларга қаратиши лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

Муаллиф: Тергов департаменти катта терговчиси

капитан С. Собиржонов

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech