Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ташаббуси билан талаба-ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш бўйича давра суҳбати ўтказилди

Жорий йилнинг 14 февраль куни Андижон давлат университетининг фаоллар залида ёшлар орасида жиноятчиликни олдини олиш ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш бўйича давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Алижон Мирзаев, университет профилактика катта инспектори Улуғбек Назаров, ўқув ишлари бўйича проректор Рустамжон Муллажонов, коррупцияга қарши курашиш “Комплаенс назорат” тизимини бошқариш бўлими бошлиғи Абдукарим Акбаров, факультетларнинг ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосарлари ва 300 дан зиёд талабалар иштирок этди.

Давра суҳбатида қотиллик ва оғир тан жароҳати етказиш борада вилоят ИИБ ходимлари томонидан олиб борилаётган ишлар ҳақида атрофлича маълумотлар берилди. Шунингдек, бугунги кунда айрим ёшлар жиноятчиликнинг оқибатлари яхшиликка олиб келмаслигини билиб туриб ҳам ҳуқуқбузарликларга қўшилиб қолаётганлиги, энг ачинарлиси талаба ёшлар орасида турли тадбирларда алкоголь ичимликларни истеъмол қилиб, ўртоқлари билан жанжаллашиш ва тан жароҳати етказиш ҳолатлари учраб турганлиги ҳаётий мисоллар орқали айтиб ўтилди.

Бундан ташқари, олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари атрофимиздаги воқеаларнинг асл моҳиятини халқимизга, айниқса, ёшларимизга тўғри тушунтириш ишларини олиб боришда алоҳида роль ўйнашлари, ёшлар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича тарғибот ишларини кучайтириш бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан бири эканлиги алоҳида таъкидланди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech