Бухоро вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари талаба ёшлар билан учрашув ўтказди
Давлатимиз раҳбарининг “Ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш hamda улар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ўтказган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижроси юзасидан Бухоро вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари полковник Оқил Ҳасанов БухДУ Педагогика институти талабалари билан учрашув ўтказди.
Унда ёшлар ва вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда талабалар томонидан содир этилган жиноятлар, уларнинг сабаб ва омиллари хусусида маъруза қилиниб, талабаларга фирибгарлик, ўғирлик, гиёҳвандлик ва Кибер жиноятчилик қурбонига айланиб қолмасликка доир тушунтиришлар берилди.
Мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга доир яратилаётган қулай ва кенг имкониятлардан самарали фойдаланиш кераклиги алоҳида таъкидланди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти