Бухоро вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасида 5 ойлик иш натижалари сарҳисоб қилинди
Куни кеча, Бухоро вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи тузулмалари шахсий таркиби иштирокида 2023 йилнинг ўтган беш ойи мобайнида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар ва уларни бартараф этиш ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан видеоконференсалоқа тизими орқали йиғилиш бўлиб ўтди.
Танқидий руҳда ўтказилган тезкор йиғилишда ҳисобот даврида амалга оширилган ишлар, эришилган ижобий кўрсаткичлар ҳамда хизмат интизоми билан боғлиқ ҳолатларга алоҳида тўхталиб, муҳокама қилинди.
Йиғилиш давомида Тергов бошқармаси бошлиғи полковник О.А.Хасанов тергов бўлинмалари ходимлари орасида хизмат интизомини мустаҳкамлаш ва қонунийликни таъминлаш, коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик борасида тегишли топшириқ ва вазифаларни белгилаб берди.
Кун тартибидаги масалалар муҳокамасидан сўнг, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олиниб, бунда жойлардаги раҳбар ва масъул ходимлар асосий эътиборни асосан қайси жиҳатларга қаратиши лозимлиги кўрсатиб ўтилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти