Хотира - муқаддас, қадр- азиз!
Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб Хотира ва қадрлаш кунини муносиб нишонлашга доир қатор ишлар қизғин бормоқда. Бундан мақсад Ватан ҳимоячиларини хотирлаш, орамиздаги фидойи инсонларни, тинч-осойишта ҳаёт, турмуш фаровонлигини таъминлаш учун тер тўкиб унумли меҳнат қилаётган устозларни қадрлаш ва шу орқали тинчлигимизнинг шукронасини қилишдан иборатдир.
Бу эса кишини маънан рағбатлантиради, элу юртга садоқат, қатъият билан хизмат қилишга ундайди.
Бухоро вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармаси ходимлари томонидан “9 май – Хотира ва Қадрлаш куни” байрами арафасида тизимда узоқ йиллар ишлаб, нафақага чиққан фахрий ходимлар, шунингдек, хизмат вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олиниб, уларга эҳтиром кўрсатилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти