Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Камтарона меҳнатнинг эътирофи

Бугунги кунда юртимизда содир бўлаётган ижобий ўзгаришларнинг асосий мақсади, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, уларни қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган бўлиб, давлатимиз раҳбари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга қўйилаётган талаб “Халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак” деган сўзлари бугунги кунда ҳар бир давлат ишчисининг асосий принципларига айланди.

Бунга ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг катта терговчиси Хуршид Якубов томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилган жиноят ишини мисол қилиш мумкин.

“Мен, Солиева Мухаббат... ходимингиз Якубов Хуршиднинг олиб борган тергов жараёнларидан хурсандман ва машаққатли ишларида муваффақиятлар тилайман.
Ходимингиз Х.Якубовни меҳнатларига раҳмат деб Солиева Мухаббат.”

Фуқаролар томонидан ички ишлар органлари тергов бўлинмалари ходимларининг камтарона меҳнатини шу тариқа юксак баҳоланиши, ходимларга ўзгача шижоат ҳамда касбига бўлган муҳаббатини оширишга янада туртки бўлади.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech