Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Камтарона меҳнатнинг эътирофи

Бугунги кунда юртимизда содир бўлаётган ижобий ўзгаришларнинг асосий мақсади, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, уларни қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган бўлиб, давлатимиз раҳбари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга қўйилаётган талаб “Халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак” деган сўзлари бугунги кунда ҳар бир давлат ишчисининг асосий принципларига айланди.

Бунга ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг катта терговчиси Султанова Мадина Махкамовна томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилган жиноят иши бўйича Ички ишлар вазири номига келиб тушган қуйидаги мурожаатни мисол қилиш мумкин.

“Тақдир тақозоси билан, Сиз бошқараётган вазирликда, менга нисбатан қўзғатилган жиноят иши тергов қилинди... менинг ишимни катта терговчи Султанова Мадина Махкамовна олиб борди. Неча марта келган бўлсам, бирор мартда белгиланган вақтдан кеч куттириб қўймади. Мен айбдорманми ёки йўқми буни суд ҳал қилар, лекин тергов давомида мен ўзимни бу ерда одамдек ҳис қилдим.   Бирор эътирозим бўлса гапира олдим. Мен билан яхши муносабатда бўлиб, ҳурматимни жойига қўйиб, чиройли ширин гаплашиб, ҳақорат ёки бошқа ножўя ҳаракатларни менга нисбатан қилмади... Мен, янгиланаётган Ватанимизнинг масъул ишларида турган бундай ёшлар борлигидан чин кўнглимдан хурсанд бўлдим. Шундай ёшларни топиб, керакли жойларга қўйиб, яхши тарбия бераётганлигингиз учун сизга катта раҳмат. Яратгандан сизга соғлик, узоқ умр кўришингизни тилайман. Ҳурмат билан фуқаро Х.Хасанов.”

Фуқаролар томонидан ички ишлар органлари тергов бўлинмалари ходимларининг камтарона меҳнатини шу тариқа юксак баҳоланиши, ходимларга ўзгача шижоат ҳамда касбига бўлган муҳаббатини оширишга янада туртки бўлади.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech