Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмаларида хизмат қилиб келаётган суриштирувчи ва терговчилар иштирокида навбатдаги видеоселектор тарзида ўқув-семинари бўлиб ўтди

Жорий қилнинг 10 июнь куни Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмаларида хизмат қилиб келаётган суриштирувчи ва терговчилар иштирокида навбатдаги видеоселектор тарзида ўқув-семинари бўлиб ўтди.

Ходимларниинг билим савиясини ошириш мақсадида ташкил қилинган ўқув-семинарда “Қийноқ ҳамда муомала ва жазолашнинг қаттиқ шафқатсиз, инсонийликка зид ёки қадр-қимматни камситувчи турларига қарши конвенция ва уни ички ишлар органлари фаолиятидаги аҳамияти” мавзуси бўйича Тергов бошқармаси ҳамда таклиф этилган ЖИБ Нукус шаҳар суди раиси Ш.Д.Шамамбетов, Қорақалпоғистон Республикаси Прокуратураси бўлим прокурори И.И.Юлдашевлар томонидан мавзунинг мазмун-моҳияти иштирокчиларга атрофлича етказилди.

Шунингдек, ўқув машғулотида 14.05.2020 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг 617-сонли Қонуни билан бир қатор процессуал ҳаракатларни амалга ошириш жараёни такомиллаштирилиб, уларни видеоёзув орқали қайд этиш механизми юзасидан тушунтиришлар берилиб, 07.06.2023 йилдаги Тергов Департаменти кўрсатмасидаги талаблар муҳокама қилиниб, тегишли чора-тадбирлар белгиланиб олинди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech