Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмаларида хизмат қилиб келаётган суриштирувчи ва терговчилар Республика “Истиқболли авлод” ижтимоий ахборот маркази ходимлари билан учрашув бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 23 июнь куни Республика “Истиқболли авлод” ижтимоий ахборот маркази ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмаларида хизмат қилиб келаётган суриштирувчи ва терговчилар иштирокида Нукус шаҳри “Массагет” меҳмонхонаси учрашув ташкил қилинди.
Мазкур давра суҳбати жараёнида “Жиноий таъқиб жараёнида одам савдоси жабрланувчиларининг самарали ҳимояси” мавзусида ишчи учрашув қизғин ва баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтганди ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмаларида хизмат қилиб келаётган суриштирувчи ва терговчилар ўзлари учун зарур бўлган билим-кўникмаларга эга бўлишди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти