Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Пайшанба-“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” доирасида амалга оширилган ишлар

Жорий йилнинг 23-февраль куни Сурхондарё вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмалари терговчи ва суриштирувчилари томонидан пайшанба-“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” доирасида ҳудудий университет, коллеж, мактаб ҳамда давлат ташкилотларига профилактик тадбирлар амалга оширилди.

Жумладан, Термиз Давлат университети, Тошкент Тиббиёт Академияси Термиз филиали, мактаб ва маҳаллаларда ўтказилган профилактик тадбирлар давомида иштирокчиларга фирибгарлик, талончилик, босқинчилик, гиёҳвандлик ҳамда ахборот технологиялари соҳасида содир этилаётган жиноятлар, ушбу турдаги жиноятларни олдини олиш бўйича тегишли тушунчалар берилди. Шу билан бирга тадбир давомида иштирокчиларга мавзуга доир видеороликлар қўйиб берилди. Тадбир якунида иштирокчилар томонидан берилган саволларга тегишли жавоблар берилиши таъминланди.

  Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech