11 апрель - Халқаро “фашистик концлагерларнинг маҳбусларини озод қилиш” куни сифатида нишонланади
Ушбу кунда бутун дунё бўйлаб унитилмас сана – Халқаро фашистик концлагерларининг маҳбусларини озод қилиш куни сифатида кенг нишонланади.
Барчага маълум бўлганидек, концлагерлар – бу сиёсий, ижтимоий, ирқий, диний ва бошқа сабабларга кўра жуда кўп маҳбуслар сақланувчи махсус қамоқхоналардир.
Иккинчи жаҳон уруши даврида концлагерлар, Германияда ва у ишғол қилган бошқа ҳудудларда ҳам кенг тарқалган.
Иккинчи жаҳон уруши тарихида ярим асрдан буён сирлигича қолаётган “101 ўзбекнинг жасорати” алоҳида аҳамият касб этади.
...Фронтда вазият ёмонлашиб оғирлашган бир даврда, Гитлер бирон-бир чора ўйлаб топишни буюради. Москва учун тарихий жангдан аввал, Смоленскни қўлга киритишда қийналган немис аскарларининг тушкун кайфиятини кўтариш керак эди. Бир ой ичида бутун мамлакатни босиб олган фашистлар, мана икки ойдан ортиқ муддат давомида русларнинг ердарида тўхтаб қолишган эди.
Шунда, Германия тарғибот вазири Йозеф Геббельс, ўз аскарларига душманнинг савияси паст, онгсиз ва очкўзлигини кўрсатишга қарор қилади. Геббельс совет аскарлари бир бўлак нон учун бир-бирларини тилка пора қилиб ташлаши тўғрисида қисқа видеофильмни тасвирга олишни режалаштирган эди.
Айниқса, ҳарбий асирлар орасидан ервопалик ирқ кўринишига эга бўлмаганлари танлаб олинди. Фашистларнинг асосий мақсади асирларни қўпол қилиб айтганда ҳайвон даражасигача қийнаш ва уларда инсонийлик хислатларидан ҳеч нарса қолмаслигини режалаштиришган... Оч қолган йирқиртлар орасига бир бўлак овқатни ташлаш эди.
Орадан бир оз вақт ўтганидан кейин лагерга юқори мансабдор шахслар, кинооператор ва режиссёрлар отряди келиб суратга олиш ишларини бошлаб юборишди.
Ўзбеклар атрофи тўсиб ўралган “қўра”да сақланмоқда эди, яқинлашиб келаётган автомашина юкхона эшигини очди, янги узилган ширмой ноннинг такрорланмас иси атрофни тутиб кетди.
Ушбу режанинг ососий мақсади, асирда бўлганлар уларга ташланган нонни талашиб бир-бирлари билан уришиб, кинокамера қаршисида ўзаро талашиб урушишлари керак бўлган. Мазкур филм ҳарбий асирлар нон бўлаги учун қандай ташланишлари акс этган Рейхнинг энг буюк филми бўлиши керак эди. Бу филм орқали Рейхнинг аскарларига “Сизларни қалбингизда раҳм шавқат қолмаслиги керак. Чунки улар одам эмас” деган ғояни сингдирувчи ўқув филми намойиш қилиниши керак бўлган.
Лекин барчаси бундай бўлмади.
… қўра ичига ташланган ноннинг олдига, асирга олинганларнинг энг ёши келди. Барча сукунатда эди. Шундан сўнг, нонни ёш болакай қўлга олди ва уч маротаба ўпиб, пешонасига текказди, бу ҳаракати билан болакай нон унинг учун азизлигини кўрсатди. Болакай нонни асирдагиларнинг энг ёши каттасига олиб бориб берди. Асирга олинганлар ҳаммаси айланасимон бўлишиб шарқона “чордана” қуриб ўтириб нонни кичик бўлакларга бўлиб бир-бирларига узата бошлашди, ушбу ҳолат худди тўйдаги ош тарқатиш маросимига ўхшар эди. Асирга олинганларнинг ҳар бири ўзининг нон бўлагини аввало ҳидлаб, унинг иссиқлигидан бироз қўлларини иситиб, кўзларини юмган ҳолича ейишни бошлашди. Ушбу ғайриоддий танаввулдан сўнг «Худога шукур» деган сўз эшитилди.
Немислар ушбу ҳолатни кўриб ғазабдан ўзларини қўярга жой топа олишмади. Геббельснинг режаси халқнинг олий-жаноблиги туфайли амалга ошмади. Халқнинг бундай олий жаноб бўлиши, бир-бирига бундай ҳурмат-эҳтимром қилиши Геббельснинг ҳатто тушига ҳам кирмаган эди, унинг қаршисида турган асирдагилар Ватанини ва нонни бундай қадрлашлари таҳсинга сазовор эди.
Ҳар баҳорда Утрехт ёнида жойлашган Амерсфорт шаҳри яқинидаги ўрмонда юзлаб голландиялик – эркак ва аёллар, ёш-у қарилар тўпланишади.
Бу ерда улар фашистлар томонидан шу жойда отилган ва ярим асрдан кўпроқ вақт давомида унитилган “101” совет аскарлари хотирасига шам қўядилар.
Бугунги авлод унутмаслиги керакки, бу “101” аскар ва юз минглаб ўзбекистонликлар бизнинг тинч ҳаётимиз, келажагимиз учун ўз ҳаётларини қурбон қилганлар.
2020 йилда “Ўзбеккино” Ўзбекистоннинг ҳар бир оиласидан яқин қариндошини олиб кетган, энг шавқатсиз урушга таъсир кўрсатган ажойиб аждодларимиз ва уларнинг жасорати тўғрисида кинофильмни суратга олмоқчи. “101 нафар ўзбек аскарлари тўғрисида”ги кинофильмнинг лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилмоқда.
Мақоладаги маълумотлар эркин манбаалардан олинган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти