Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни билан!
Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти жамоаси номидан матбуот ва оммавий ахборот воситалари вакилларини “27 июнь- Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни” билан самимий муборакбод этамиз.
Тергов департаменти очиқлик ва шаффофлик принципларига асосланиб, юртимизда содир этилаётган жиноятларни холисона тезкорлик билан халқимизга етказиб беришда кўплаб оммавий ахборот воситалари ходимлари билан ўзаро мақсадли профессионал ҳамкорликни йўлга қўйган ҳолда самарали фаолият кўрсатаётганлигидан мамнунмиз.
Сизларга ижодий салоҳият ва замонавий журналистик маҳорат, янги ғоялар фаолиятингиз калити бўлиб қолишини, тўлиқ ва ҳаққоний ахборотни тезкорлик билан етказиш орқали янада кўпроқ халқ ишончини қозонишингизни тилаймиз.
Ҳурмат билан,
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти