Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Бугун! 9 апрель куни Ўзбекистонда давлат ва ҳарбий арбоб Амир Темурнинг таваллудининг 685 йиллиги нишонланади

 

Амир Темур (1336-1405) – Ўрта Осиёнинг буюк ҳукмдори ва саркардаси. Амир Темур 1336 йил 9 апрелда Кеш (замонавий Шаҳрисабз) яқинидаги Хўжа Илғор қишлоғида асилзодалар оиласида туғилган. Темурнинг отаси Муҳаммад Тарағай Барлос уруғининг Мовароуннахрдаги жуда машҳур ва обрўли оиласидан бўлган.

Амир Темур давлатни ўттиз беш йил давомида бошқарган. Ўтган йиллар давомида у кўплаб ҳарбий юришларни амалга ошириб, йирик жангларда ғалаба қозонган ва кўплаб мамлакатларни забт этди. Чегаралари Хитой ва Ҳиндистондан Каспий денгизгача, Орол денгизидан Форс кўрфазигача бўлган улкан империяни яратди.

Темур авлодларига мерос сифатида нафақат улкан қудратни, балки мамлакатни бошқаришда кўрсатмалар ҳам қолдирган. "Темур тузуклари" -доно ҳукмдор томонидан ёзилган қимматли тарихий ҳужжатнинг номи. У икки қисмдан иборат бўлиб, биринчи қисмида улуғ амирнинг автобиографияси, ҳарбий юришлари тавсифланган бўлса иккинчи қисмида эса жамият аъзоларининг хулқ-атвор қоидалари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқ ёзилган қонунлар тўпламидир. Ушбу қонунлар давлатдаги ҳар бир кишига, оддий фуқаролардан тортиб, амалдорлар ва ҳукмдорларгача тааллуқли бўлган.

Text to speech